GSMA Самарқандда M360 Eurasia 2026 форумини ўтказади

Тадбир 20–21 май кунлари Beeline Uzbekistan ва Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда бўлиб ўтади

VEON Ltd. компанияси Beeline Uzbekistan GSMA ва Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги билан M360 Eurasia 2026 форумини ташкил этишда яна ҳамкор бўлишини эълон қилди. Минтақавий флагман тадбир биринчи марта Самарқандда 2026 йил 20 ва 21 май кунлари бўлиб ўтади.

M360 Eurasia’нинг Ўзбекистонга иккинчи йил қаторасига қайтиши мамлакатнинг минтақавий рақамли хаб мақомини ва «Рақамли Ўзбекистон 2030» стратегиясини амалга ошириш динамикасини таъкидлайди. Форумнинг Евроосиё йўлларининг тарихий чорраҳаси бўлган Самарқандга кўчирилиши ҳукуматнинг мамлакатни замонавий рақамли ҳамкорлик, инновациялар ва технологик инвестициялар учун платформага айлантиришга интилишини акс эттиради.

Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов шундай деди: «Биз Самарқандда мобил экотизимни қарши олишдан хурсандмиз – бу шаҳар асрлар давомида маданиятлар, ғоялар ва савдони боғлаб келган. Бу ерда M360 Eurasia’нинг ўтказилиши Ўзбекистоннинг очиқлик ва инновацияларга асосланган замонавий рақамли иқтисодиётни яратишга содиқлигини акс эттиради. “Рақамли Ўзбекистон 2030” кун тартибини илгари сурар эканмиз, мобил индустрия билан шериклик иқтисодий ўсишни тезлаштириш ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун муҳим бўлиб қолади. Биз регуляторлар ва саноат етакчилари ўртасидаги самарали мулоқотга умид қиламиз».

Beeline Uzbekistan раиси ва VEON Group CEOси Каан Терзиоглу шундай деди: «Марказий Осиё тез суръатлар билан сунъий интеллектга асосланган рақамли ривожланиш марказига айланмоқда. Тошкентдаги M360 Eurasia 2025 форуми бутун минтақадан етакчиларни бирлаштириб, ушбу салоҳиятни намойиш этди. Биз GSMA ва Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги билан яна ҳамкорлик қилиб, Самарқандда M360 Eurasia 2026’ни ўтказиш ва минтақанинг ўсиб бораётган имкониятларини кўрсатишдан фахрланамиз».

GSMA Ltd. бош директори Жон Хоффман шундай таъкидлади: «Самарқандда M360 Eurasia 2026’нинг ўтказилиши Евроосиёда рақамли трансформация ва минтақалараро ҳамкорликни қўллаб-қувватлашга содиқлигимизни акс эттиради. Самарқанднинг ноёб мавқеи – қитъалар ўртасидаги тарихий ва замонавий тугун – уни идеал майдонга айлантиради. Биз инновациялар, инвестициялар ва алоқани ривожлантириш учун жаҳон ва минтақавий етакчиларни бирлаштиришни кутмоқдамиз».

M360 Eurasia форуми GSMA M360 глобал сериясининг бир қисмидир. Платформа мобил саноатга таъсир этувчи минтақавий ва глобал тенденцияларни муҳокама қилишга мўлжалланган. Унда мобил алоқа компанияларининг топ-менежерлари ва унга алоқадор соҳалар вакиллари иштирок этиб, улар асосий муаммолар, тажриба алмашинуви ва ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қиладилар.